• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ИИББ: Гўзал Тўхтахўжаева иши бўйича ҳеч бир диндор ҳибсда эмас, Чиноз ва Янгийўлда ҳеч ким сўроқ қилинмаган

    16—21 ноябрь кунлари Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги, шунингдек, Тошкент вилоятининг Чиноз ва Янгийўл туманларидаги бир гуруҳ диндорларнинг уйларида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тинтувлар ўтказилгани, диндорларнинг ўзи сўроқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Ушбу хабарларда ҳуқуқ-тартибот органлари Зангиота туманида уч кун ичида 20—60 ёш оралиғидаги 80 га яқин шахсни (эркак, аёл аралаш) қўлга олгани, улардан етти нафари Тошкент шаҳар ИИББ ҳибсхонасида сақланаётгани ёзилган. Бундан ташқари, Зангиотада қўлга олинган шахслардан Гўзал Тўхтахўжаева исмли фуқаро ҳақида ахборот сўралгани ҳам таъкидланган (UzNews’нинг ёзишича, Тўхтахўжаева 2008 йилдан бери, «Kun.uz» маълумоти бўйича эса — 2009 йилдан бери қидирувда).

    Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ОАВга ахборот берди, унинг ахбороти 25 ноябрь куни эълон қилинди.

    Дониёр Тошхўжаев.

    Дониёр Тошхўжаев.
    Фото: «Газета.uz»

    Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, 1986 йили Тошкент шаҳрида туғилган Гўзал Тўхтахўжаевага нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси 3-қисми «б» банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва у Учтепа тумани Тергов бўлими томонидан қидирувга берилган.

    ИИББ бошлиғи ўринбосарининг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Гўзал Тўхтахўжаевани қўлга олиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари аёлнинг қидирувда эканини, унинг қаерда яширинаётганини билиши, шунингдек, у билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган, бироқ бу ҳақда ички ишлар органларига маълумот бермаган шахсларни сўроқ қилмоқда. Тошхўжаеванинг алоҳида қайд этишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Гўзал Тўхтахўжаеванинг қаердалигини аниқлаш мақсадида Чиноз ва Янгийўл тумани аҳолисини сўроқ қилмаган.

    25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ сайтида Гўзал Тўхтахўжаева Учтепа тумани ИИБ томонидан қидирилаётгани ҳақида ахборот пайдо бўлди. ИИББ сайтидаги хабарга гумонланувчининг суратлари ҳам илова қилинган.

    Фото: UzNews

    «Гўзал Тўхтахўжаевани кўрганлар ёки унинг қаерда эканлигини билганларни 102, 281-93-02, 281-92-80, 283-94-45, 284-93-23 телефон рақамларига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига хабар беришини сўраймиз», — дейилади ИИББ ахборотида.

    25.11.2017, 20:56   Изоҳ (0)   60842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади

    25.11.2017, 18:59

    Фотогалерея: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифига оид энг ёрқин суратлар

    25.11.2017, 18:45

    «Ипак Йўли» банки ва Visa ҳамкорликни мустаҳкамлайди

    25.11.2017, 17:32

    Ўзбекистондаги ҳар бир меҳмонхонада Қуръон, жойнамоз ва қибла кўрсатгичи бўлади

    25.11.2017, 16:58

    Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийга ҳамдардлик билдирди

    25.11.2017, 16:31

    Бухоронинг икки ўркачли ва қанотли туя тасвирланган туристик логотипи тасдиқланди

    25.11.2017, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46

    Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.