Россиялик хонанда Алла Пугачёва нега Максим Галкин билан никоҳдан ўтганини тушунтириб берди. У черков олдида журналистлар олдига гримсиз чиқди ва суҳбат уюштирди, деб хабар беради Storyx.
«Мен болаларим учун, биринчи марта никоҳдан ўтган эрим учун шундай қилишга қарор бердим! Умуман олганда, никоҳлар осмонда амалга оширилади!» — деди эстрада юлдузи.
Муқаддам 68 ёшли Алла Пугачёва 41 ёшли Максим Галкин билан черковда диний никоҳдан ўтди. Бунга қадар улар олти йил давомида расмий никоҳда яшаб келган эди.
Мухлислар 68 ёшли хонанда оғир хасталиги туфайли ўлими олдидан никоҳдан ўтганини тахмин қилган эди. Аммо Пугачёва бу гапларни тасдиқламади. У мазкур маросим фарзандлари ва эри учун эканлигини таъкидлаш билан чекланди.
Изоҳ (0)