Мексика шимоли-шарқидаги Тамаулипас штатида автоцистернанинг автобус билан тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фожиа Сьюдад-Виктория ва Монтеррей шаҳарларини боғловчи йўлда рўй берган.
Воқеа жойидан олинган фотоларда иккила машина ҳам аланга ичида қолганини кўриш мумкин.
Televisa телеканалига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида камида 10 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)