24 ноябрь, жума куни Таиланднинг марказий қисмидаги Сингбури провинциясида Мьянмадан меҳнат муҳожирларини олиб келаётган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида 14 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС» маҳаллий полицияга таяниб.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, ҳалокат кечаси провинция ичидаги катта йўллардан бирида юз берган. Микроавтобус йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилиб кетиб, ёниб кетган. Йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус ҳайдовчиси рулни бошқараётиб ухлаб қолган. Ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)