Мисрда, Синай ярим оролининг шимолида уюштирилган теракт қурбонлари сони 184 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам 155 қурбон ҳақида хабар қилинган эди.
Бундан ташқари, 120 киши яраланган.
Теракт ал-Ариш шаҳридаги масжидлардан бирида жума намози чоғида амалга оширилди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)