Зимбабвенинг Тимсоҳ лақабли собиқ вице-президенти Эммерсон Мнангагва мамлакат президенти сифатида қасамёд қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Тадбир Зимбабве пойтахти Хараредаги стадионда бўлиб ўтган. Собиқ президент Роберт Мугабе «чарчагани сабабли» маросимда қатнашмаган.
Мнангагва қасамёд маросими арафасида Мугабе билан учрашди. У Зимбабве ҳудудида Мугабе ва унинг оиласи хавфсизлиги таъминланишига кафолат берди, дея хабар бермоқда Reuters.
Изоҳ (0)