Лас-Вегасда отишма уюштирган Стивен Пэддок фестиваль иштирокчиларига қарата 1,1 минг маротаба ўқ узди. Бу ҳақда шериф Жо Ломбардо маълум қилди, дея хабар берди «Газета.ru».
Шерифга кўра, терговчилар ҳозирча Пэддок нега отишмани тўхтатганига аниқлик киритмади. Унинг хонасидан яна 4 мингга яқин патрон топилганди.
Ломбардо мерган фойдаланган қуроллар сонини аниқ айтишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, отишма шу йил 2 октябрида рўй берди. Бунинг оқибатида 58 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ одам яраланди.
Изоҳ (0)