• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экспертлар: «Ўзбекистонда иқтисодий мўъжиза рўй берадими?»

    Биринчи Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида «Ўзбекистонда иқтисодий мўъжиза рўй берадими?» мавзусига бағишланган сессия ўтказилди. Мавзуни Юлий Юсупов, Беҳзод Ҳошимов ва Нишонбой Сирожиддинов муҳокама қилди, деб ёзади «Kommersant.uz».

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш маркази директори Юлий Юсупов Ўзбекистон иқтисодиёти имкониятлари ва ривожланишдаги тўсқинликлар ҳақида сўзлади:

    – Иқтисодий мўъжиза мамлакат етарлича қисқа муддатларда салмоқли натижаларга эришганда рўй беради. Тарихда иқтисодий мўъжизаларга мисоллар кўп: ХVII асрдаги Голландия, XIX аср биринчи ярмидаги Англия, XIX аср иккинчи ярмидаги АҚШни намуна ўрнида келтириш мумкин.

    ХХ аср иккинчи ярмидаги энг ёрқин намуналар — Япония, Жанубий Корея ва Хитой. Ушбу мамлакатлар тажрибалари Ўзбекистон учун айниқса долзарблик касб этади, чунки бу нисбатан яқинда рўй берган, қолаверса, кўп шароитларда ўхшашлик мавжуд.

    Ушбу мамлакатлар мисолидаги иқтисодий мўъжиза — аҳоли жон бошига миллий ЯИМнинг дунё кўрсаткичига нисбати. Чунончи, Японияда 1960 йилда ЯИМ ўртача жаҳон кўрсаткичига тенг бўлган, 1978 йилда эса 4,5 баробарга юқорилаган.

    «Осиё йўлбарслари» ҳақида сўзлаганда, иқтисодий мўъжизанинг умумий хусусиятларини санаб ўтиш ўринли. Биринчидан, бу миллий валюта курсининг пасайтирилиши эвазига экспортга йўналганлик моделидир. Ушбу моделнинг афзаллиги корхоналарнинг дунё бозорига чиқиши осонлашувида ва тор соҳага ихтисослашув ва «кўламда тежаш» афзалликларидан фойдаланиш имкониятлари юзага келишида кўринади.

    Иккинчи хусусият — ялпи инвестициялаш ва янги технологияларни жорий этиш. Бунга солиқлар ва маъмурий тўсиқларнинг озлиги орқали эришилди. Халқаро бозордаги қаттиқ рақобат ҳам қўл келади — у замонавий технологияларни жорий этишга мажбур қилади. Учинчи омил — омонатлар қўйиш, инвестициялаш ва хорижий капитални жалб қилишни рағбатлантирувчи барқарор молиявий тизим.

    Иқтисодиётнинг ўзбек модели 1996 йилда шакллана бошлади. У давлатнинг иқтисодий жараёнларга фаол аралашиш, бозор, хусусий сектор ва банк тизимини, нархларни маъмурий бошқариш, фоиз ставкалари орқали назорат қилиш ва гиперфаол инвестиция сиёсатини юритиш билан характерланди ва стратегик тармоқларга кенг кўламли инвестициялар киритишни рағбатлантиришни назарда тутди. Бу — кўпчилик мамлакатлар қўллаган импорт ўрнини босиш модели. Ўзбекистоннинг асосий муаммоси — миллий валюта курсининг сунъий юқорилиги, бизнес юритишдаги тўсиқлар, оғир солиқ юки (Осиё мамлакатларидагига қараганда 1,5—2 баробар юқори) кабилардир.

    Экспортга йўналтирилган иқтисодиётда рақобат катта рол ўйнайди. Бизда эса монополия юқори даражада, ўйин қоидалари баробар эмас. Шунингдек, банк тизимининг жуда паст даражада тижоратлашгани (банклар ўзларининг асосий функцияларини бажармайди) ва чет эл капитали жуда кам жалб этилгани кузатилади.

    2008 йилдан Ўзбекистонда 8 фоизли иқтисодий ўсиш кузатилади, ҳолбуки унинг воқеликка мутлақо алоқаси йўқ. Агар шундай иқтисодий ўсишга эга бўлганимизда, аллақачон буни барчамиз ҳис этган бўлардик. Чунки бу ниҳоятда катта ўсиш кўрсаткичидир. Фаровонликнинг реал ўсиши аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯММда кўринади. Афсуски, бизда бу кўрсаткич бошқа мамлакатлардагига қараганда паст.

    Импорт ўрнини босиш модели доирасида «иқтисодий ўсиш» учун тариқча ҳам асос кўринмайди. Асосий тушунчаларни, тараққиёт моделини ўзгартириш — бозор механизмлари амал қилиши учун зарур бўлган асосий иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни ҳамда инвестициявий тараққиёт учун муҳим бўлган чуқур ислоҳотларни ўтказиш лозим.

    Асосий ислоҳотлар доирасида ташқи иқтисодий фаолият либераллашуви, банк тизими ва пул муомаласи ислоҳотлари, бизнес юритишдаги маъмурий тўсиқларни қисқартириш ва индивидуал имтиёзлардан воз кечиш, солиқ ва пенсия ислоҳотлари, хусусийлаштириш, аграр ва маъмурий ислоҳотлар ўтказиш зарур. Чуқур ислоҳотлар хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, рақобатни ва молиявий бозорларни ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини ўзгартиришга йўналтирилган бўлиши керак.

    Муваффақият учун қандай асосларга эгамиз? Булар — биздаги инсон капитали, табиий ресурслар, қулай географик жойлашув, малака, жамланган омонатлар, оғир шароитларни енгиб ўтиш тажрибаси кабилардир. Муваффақиятсизликка учраш омиллари — бу илдиз отиб кетган, ўзгаришни истамаётган салбий институтлардир. Ислоҳотлар қанчалик кейинга сурилса, шунчалик ёмон. Иккинчиси — устама олишни кўзлаган тор ижтимоий гуруҳларнинг қаршилиги. Шунингдек, таълимнинг нисбатан паст даражада эканлиги, тўпланиб қолган имтиёзлар ва йўқотилган вақт ҳам халақит бериши мумкин.

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети профессори Нишонбой Сирожиддинов давлат муассасалари билан мулоқотда бизнесменлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиши ва илгари суриши керак, деб ҳисоблайди:

    – Иқтисодий мўъжизага эришган барча мамлакатларда асосий эътибор экспортга йўналтирилган тараққиётга, инвестициялар ва таълимга берилган. Таълим тизимини ислоҳ қилмай туриб, индустриализацияга ва инновациявий иқтисодиётга эришиб бўлмайди. Агар ҳар биримиз барча жараёнларни ислоҳ қилишга ўз улушимизни қўшсак, хатарларни камайтириб, муваффақиятга бўлган имкониятимизни оширишга эришамиз.

    Ўзбек иқтисодий мўъжизасига асос бўлувчи иқтисодий жараёнлардаги ислоҳотлар муҳокамаси тадбиркорлар олдида турган муаммоли масалаларни юзага чиқарди. Тадбиркорларимизни қийнаётган асосий масалалар – оғир солиқ юки, коррупциявий имтиёзлар, монополистларнинг солиқлардан озод қилиниши ва бошқалардир. 2005—2008 йилларда бу соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилганди, лекин улар самара бермади. Бир қадам олдинга ташланди-ю, икки қадам орқага кетилди. Ҳозирда янги қарорлар тайёрланаяпти, уларда амалиётчи-тадбиркорлар фикрлари ҳисобга олинади.

    24.11.2017, 20:22   Изоҳ (0)   38599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миср масжидидаги қонли теракт, ҳаракати Президент сиёсатига қарши ҳокимлар, «Тимсоҳ»нинг қасамёди ва куннинг ва бошқа муҳим хабарлари

    24.11.2017, 19:02

    Наманган шошилинч тиббий хизматига 10 та Hyundai реанимобили топширилди

    24.11.2017, 18:37

    Фото: Наманганда йирик ёнғин юз берди. Бир киши ҳалок бўлган

    24.11.2017, 18:04

    Шавкат Мирзиёев Сеулда БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мунни қабул қилди

    24.11.2017, 17:55

    «Гадонинг душмани гадо»: Таълим муассасалари раҳбарларига ҳурматсизлик қилган ҳар икки ҳоким таълим соҳасидан чиққан

    24.11.2017, 17:34

    Тошкентдаги масжидда фуқароларни «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолигига чорлаган аёл қўлга олинди

    24.11.2017, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.