Қозоғистоннинг Олмаота вилояти, Толдиқўрғон шаҳридаги металлар қабул қилиш пунктида 46 та ўқув авиабомбаси аниқланди. Бу ҳақда Олмаота вилояти полицияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотлар асосида Толдиқўрғондаги рангли металлар пунктларидан бири текширилди. Темир-терсаклар орасида 46 та авиация бомбаси топилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Воқеа жойига чақирилган сапёрлар топилган ўқ-дорилар ўқув мақсадларида фодаланилиши ва учувчилар таҳсили учун мўлжалланганини аниқлади.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди.
Изоҳ (0)