Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мақсадида Сеул шаҳрида замонавий Матбуот маркази ташкил этилиб, фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифини ёритиш бўйича махсус матбуот маркази хабар берди.
Матбуот маркази энг замонавий техникалар билан жиҳозланган бўлиб, унда 25 нафар малакали журналистлар, медиа-экспертлар, тасвирчи ва фотографлар фаолият кўрсатмоқда.
Матбуот марказининг асосий мақсади – Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифини барча оммавий ахборот воситаларида, жумладан, интернет оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, ташриф билан боғлиқ воқеаларга оид маълумотларни масс медианинг барча тармоқларига ишончли ва тезкор равишда етказиб беришдан иборат.
Бундан ташқари матбуот марказида МТРКнинг «Ўзбекистон 24» телеканали мухбирлари онлайн режимида Сеул билан тўғридан тўғри эфирга чиқадилар. Унда ташриф доирасидаги муҳим учрашувлар, музокаралар, ҳужжатлар имзолаш маросимлари ҳақида репортажлар бериб борилади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмий делегацияларининг вакиллари билан интервьюлар эфирга узатилади.
Изоҳ (0)