Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида» фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши ҳамда Жиззах Давлат педагогика институти ҳамкорлигида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ахборот хизмати.
Хусусан, ҳамкорлар яқинда Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 29-сонли меҳрибонлик уйида бўлиб, мурувват уйида тарбияланувчилар учун яратилган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг Жиззах Давлат педагогика институти ўқитувчиси Сардор Ўсаров ташаббуси билан жамланган 150 дан ортиқ дарсликлар, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар, ўзбек ва чет эл адибларининг танлаб олинган мумтоз ва замонавий асарлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға қилинди.
Изоҳ (0)