• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда криптовалютадан фойдаланиш мумкинми?

    Spot нашри бу саволга Марказий банкдан расмий жавоб, ҳуқуқшунос изоҳи ва мутахассис фикрини олди.

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Марказий банк раис ўринбосари Тимур Ишметов 15 ноябрь куни криптовалюталардан фойдаланиш жиддий таҳдидларни юзага келтириши, чунки улар ҳуқуқбузарлар учун капитални ўзлаштириш, солиқлар тўловидан бўйин товлаш каби янги имкониятлар очишини маълум қилди.

    «Фирибгарлик схемалари яратилиши олдини олиш учун барча тўловлар ва пул транзакциялари пухта текширувдан ўтказилиши керак», — дея таъкидлайди Ишметов.

    Марказий банк позицияси 2017 йилнинг сентябридан буён ўзгармаган. Ўшанда банк фикрича, криптовалюталар пулларнинг барча функцияларини бажара олмайди ва бирор-бир захира таъминотидан маҳрум, бу эса, ўз навбатида, уларни «қиймати тез ўзгарувчи ясама восита»га айлантиришини маълум қилган эди. Марказий банк фикрича, бу криптовалюталар қиймати қисқариши ва аҳоли орасида молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

    Сентябрдаги хабарда ҳам, 15 ноябрь кунги баёнотда ҳам Ўзбекистонда криптовалюталардан фойдаланишга рухсат берилган-берилмаганлиги ҳақида маълум қилинмаганлиги сабабли нашр тегишли савол билан Марказий банкка мурожаат қилди.

    «Биткоин товарлар ва хизматлар учун интернет тармоғи орқали аноним транзакциясини амалга ошириш учун қўлланиладиган марказлашмаган рақамли валютадир. Ўзбекистон Републикаси қонунчилигида рақамли валюталардан фойдаланиш кўзда тутилмаган.

    Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ‘Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида’ги қонуни 15-моддасига мувофиқ, пул воситалари ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар мижозни текшириш бўйича чораларни қўллаш имконияти бўлмаган тақдирда ҳисоб очиш, операцияларни амалга ошириш, иш бўйича муносабатларга киришишдан бош тортиш ва мавжуд муносабатларни тўхтатиш, шунингдек, шубҳали операция ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши керак».

    Халқаро оммавий ва инвестиция ҳуқуқи бўйича мутахассис Жаҳонгир Убайдуллаев Марказий банк жавобини шундай изоҳлайди:

    «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мамлакат ҳудудида криптовалюталардан фойдаланишга тааллуқли жавоби асослантирилган ва кутилган жавобдир. Буни бугунги кунда қонунчиликда операциялар ўтказиш тартиби ва бошқа зарур жиҳатлар кўзда тутилмаган ва белгиланмаганлиги билан изоҳлаш мумкин. Уларсиз молиявий ҳисоб-китобнинг ушбу шакли амал қилиши имконсиз.

    Марказий банк криптовалюталарни ‘Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида’ги қонун билан боғлашининг асосий сабаби транзакциянинг бирор-бир ички ёки ташқи маъмурга эга эмаслиги жиҳатидир.

    Бу эса маълум бир таҳдидлар, жиноий капитални ўзлаштириш имконияти, солиқлар тўлашдан қочиш, терроризмни молиялаштириш ва фирибгарлик схемаларини ёйиш кабиларни юзага келтириши мумкин.

    Шунга қарамасдан, баъзи мамлакатларда криптовалюталар аллақачон тўлақонли тўлов воситаси ва инвестицион активга айланган (Хитой, Германия, Хорватия, Япония, Швейцария, Сингапур ва ЕИнинг баъзи бошқа давлатлари). Бироқ таъкидлаш жоизки, уларнинг мақоми қонунчилик билан белгиланган ва ушбу мамлакатларда криптовалюталардан фойдаланиш соҳаси қатъий белгиланган».

    Блокчейн ва криптовалюталар бўйича мутахассис Руслан Йўлдошев:

    «Криптовалюталар ҳақиқатан ҳам пулларни ‘ювиш’ ва солиқлар тўлашдан бош тортишнинг янги имкониятларини юзага келтиради, бироқ бу улар тақдим этадиган имкониятларнинг жуда кичик қисми. Ҳозир криптовалюталар кўпроқ яширин секторда қўлланилаётганлигининг сабаби улар ҳозирча фойдаланувчилар учун тушунарсиз ва мураккаб эканлигидадир.

    Воситалар ва хизматларнинг ривожлана бориши билан анъанавий банклар улар ҳақида қандай фикрда эканлигидан қатъи назар улар одатий бозорда борган сари кўпроқ қўллана бошлайди. Банклар бозор манфаатлари учун хизмат қилади, шунинг учун агар криптовалюталар бозор учун манфаатли бўлса, улар ўзгаришга мажбур бўлади.

    Криптовалюталар у ёки бу шаклда дунё замонавий молиявий муносабатларининг катта қисми ўрнини эгаллайди, шунинг учун Ўзбекистон Марказий банки криптовалюталарга эътибор қаратмасдан, уларни тақиқлашга уринса, мамлакат учун кўпроқ зарар келтиради».

    Hi-Tech Bank раҳбари Илҳом Омонов банк соҳасида келажак айнан блокчейнда эканлигини таъкидлайди. Блокчейн соҳасидаги мутахассислар Шаҳруз Ашуров ва Руслан Солиҳовлар 16 ноябрь куни GЕW доирасида чиқиш қила туриб, блокчейннинг тўловлар хавфсизлиги, тезкор ўтказмалар ва бошқа кўплаб плюслари борлигини маълум қилди.

    Ўша музокара доирасида эҳтимол регулятор блокчейннинг ўзига хос жиҳатлари ва истиқболини охиригача ўрганиб чиқмагани ва келажакда Ўзбекистонда нафақат бу масалага ойдинлик киритилиши, балки қонунчилик криптовалюталардан фойдаланиш ва ICO’ни амалга оширишга рухсат бериши мумкинлиги ҳақида фикр билдирилди.

    Ҳозирча ёпиқ доира шаклланган — криптовалюта расман тақиқланмаган, бироқ айтайлик биткоиндан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш ҳисоб-китобларни амалга ошириш муаммоси туфайли имконсиздир.

    22.11.2017, 08:32   Изоҳ (0)   18107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга келди

    22.11.2017, 08:11

    Шайхонтоҳурлик фуқаронинг уйидан босқинчилик йўли билан 25 минг долларни олиб кетган шахслар қўлга олинди

    22.11.2017, 06:46

    Ўқишга имтиҳонсиз кирадиган «армиячилар», қўлга тушган учинчи қочоқ бемор, Сайфулло Соиповга муносабат ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    21.11.2017, 20:20

    «Ўзсаноатқурилишбанк» ва Commerzbank: 20 йиллик ҳамкорликнинг янги босқичи

    21.11.2017, 20:00

    «Ўзбекэнерго» АЖ Кореянинг KEPCO энергетика компанияси билан музокаралар олиб борди

    21.11.2017, 18:58

    Тошкентда руҳий хастахонадан қочганларнинг учинчиси қўлга тушди. Уни ушлаш вақтида милиционер жароҳатланган

    21.11.2017, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тадбиркорларга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:11

    “Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади” — президент

    Ўзбекистон | 20 август, 13:57

    Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни пул эвазига Латвияга ишга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 20 август, 13:54

    Дунё миқёсида қаҳва нархи кескин ошди

    Дунё | 20 август, 13:30

    КХДР Жанубий Корея президентини иккиюзламачиликда айблади

    Дунё | 20 август, 13:15

    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди

    Реклама | 20 август, 12:00

    Эски Голливуд юлдузларига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган замонавий актёр ва актрисалар

    Шоу-бизнес | 20 август, 12:58

    Италия мураббийлари ассоциацияси Исроил терма жамоасини мусобақалардан четлатишни талаб қилмоқда

    Дунё | 20 август, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.