«Ўзбекэнерго» компанияси ҳамда Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo ва Hyundai Engineering and Construction компанияларидан иборат консорциум Сеулда энергетик соҳада умумий қиймати 1,84 миллиард долларга тенг учта лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишув имзолади. Ҳужжатлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида имзоланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Айтилишича, лойиҳалардан бири доирасида томонлар Навоий иссиқлик электр станциясида 450 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмасини тиклайди.
Тахиатош иссиқлик электр станциясидан Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергия узелларига 327 километр узунликда 220 кВ электр узатиш линиялари ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2018–2021 йилларда Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида электр тармоқлари ва энергия ускуналари модернизацияси ўтказилади.
Изоҳ (0)