«Ўзсаноатқурилишбанк» АTБ ва Кореянинг Эксимбанки ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш натижаси ўлароқ Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги Жанубий Кореяга давлат ташрифи арафасида тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, асосий банклараро битимга кредит линияси суммаси миқдорини 10 миллиондан 30 миллион долларгача кўпайтиришни кўзда тутувчи қўшимча келишув имзоланди.
Ушбу битим бундан кейин ҳам Корея Республикасидан замонавий технологиялар ва инновацион ечимларни жалб қилишга хизмат қилади. Кредит маблағлари Корея банки томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларнинг узоқ муддатли кредитлаш (7 йилгача, лойиҳа қийматининг 85% гача бўлган миқдорда молиялаштириш йўли билан) ва қисқа муддатли кредитлаш (2 йилгача, лойиҳа қийматининг 100% гача бўлган миқдорда молиялаштириш йўли билан) бўйича талабномаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилади.
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)