Британиялик истеъмолчиларнинг 2017 йили оммавий сотувлар куни — «қора жума»даги харажатлари ўтган йилга нисбатан салкам 4 фоизга ошиб, 10,1 миллиард фунт стерлингни (13,3 миллиард доллар) ташкил этади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Экспертларга кўра, харидларнинг асосий қисми интернет-дўконларда амалга оширилади.
«Қора жума»нинг ҳар дақиқасида британияликлар интернетда 1,74 миллион фунт сарфлайди ва Лондон вақти билан эрталабки соат 9:00 даёқ харидлар суммаси 700 миллион фунтдан ошади.
Британияликлар «қора жума» анъанасини АҚШдан ўзлаштирди. Мамлакатда бу кун 24 ноябрга тўғри келади, бироқ чегирма ва бонуслар деярли бир ҳафтага чўзилади.
Изоҳ (0)