Зимбабве парламенти мамлакат президенти Роберт Мугабега импичмент эълон қилишга бағишланган йиғилишини бошлади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Мажлис залидан олинган сурат ҳукмрон «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти» партиясининг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилди.
Парламент cпикери Якоб Муденда президентни четлатиш ҳақидаги таклиф депутатлар томонидан кўриб чиқилишини эълон қилди. Импичмент жараёни расман бир конференц-марказда парламентнинг икки палатаси иштирокида бошланиши лозим.
Олдинроқ партия вакиллари Мугабега 20 ноябрга қадар ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқиш имкониятини берган эди.
Бундан ташқари, у партия раислигидан четлатилган эди.
Шунга қарамай, охирги чиқишида Мугабе истеъфо бермаслигини билдирди. Ультиматумга кўра, бу ҳолатда партия унга қарши импичмент эълон қилиши лозим эди. Шу асосда ҳукмрон партия Мугабенинг истеъфоси бўйича резолюция тайёрлади.
Изоҳ (0)