АҚШнинг Техас штатида Т-38 Таlon ўқув-машғулот самолёти қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Авиаҳалокат 20 ноябрь, душанба куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Дель-Рио шаҳридаги авиабазасидан 22 километр шимоли-ғарбда содир бўлди.
Яна бир учувчи жароҳатланди ва касалхонага етказилди.
Ҳодиса жойида фавқулодда ҳизматлар ходимлари ва база вакиллари ишламоқда. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча хабар қилинмади.
Изоҳ (0)