Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган Tsukuba Express темирйўл компанияси ўз сайтида поездлардан бирининг жадвалда кўрсатилган вақтдан 20 сония аввал жўнаб кетгани учун кечирим сўради, деб ёзади TJournal.
Токиодаги Акихабара станциясини Ибарики префектурасидаги Цукуба станцияси билан боғловчи поезд жадвал бўйича 9:44 да жўнаб кетиши керак эди, бироқ у 9:43:40 да жойидан қўзғалган.
Хабарда қайд этилишича, мазкур йўналишда поездлар ҳар тўрт дақиқада ҳаракатланади. Бироқ, Tsukubа Express вакилларининг маълумотномасида «мижозларимизга етказилган жиддий ноқулайликлар учун узр сўраймиз» дейилади.
Бундан ташқари, компаниянинг маълум қилишича, жадвалдаги ва поезднинг жўнаб кетган вақти ўртасидаги тафовут унчалик катта бўлмаса-да, «компания поездлар жадвал бўйича ҳаракатланиши ҳақидаги ваъдасини бажармагани учун бу ҳолат аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқаради».
Изоҳ (0)