Ўзбекистон Олий Лигасининг 29-туридан кейин Тошкентнинг «Локомотив» клуби мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 30-турдан кейин унинг таъқибчиси бўлган «Насаф» турнир жадвалида «темирйўлчилар»ни қувиб ета олмайди.
«Насаф» Қаршида «Пахтакор»ни йирик ҳисобда енгиб, Чемпионлар Лигасига йўл олди. Тошкент гранди аросатда қолди
«Локомотив» Самарқандда «Динамо» меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида зафар қучди. Чемпионат тўпурари Марат Бикмаев хет-трик қайд этди. Санжар Шоаҳмедов ва Жалолиддин Машарипов 1 тадан гол урди. Натижада клуб кетма-кет иккинчи чемпионлигини расмийлаштирди. «Локо» 2016 йил ўз тарихида илк бор чемпионат олтин медалларини қўлга киритганди.Мирко Еличич бошқарган клуб жорий мавсум фақатгина 4 та жамоага имкониятни бой берди: «Шўртан» 0:2, «Бунёдкор» 0:1, «Насаф» 0:2 ва «Пахтакор» 0:1. Шунингдек, яна 4 та клуб «темирйўлчилар»дан очко тортиб олди: «Навбаҳор» 2:2, «Қўқон-1912» 1:1, «Машъал» 1:1 ва «Нефтчи» 0:0. Қолган 21 та беллашув «Локомотив» ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 29-тур беллашувлари 19 ноябрь, якшанба
«Динамо» — «Локомотив» 1:5
Голлар: Марат Бикмаев, 8 (0:1). Марат Бикмаев, 18-пен (0:2). Аднан Ораховац, 32 (1:2). Санжар Шоаҳмедов, 58 (1:3). Жалолиддин Машарипов, 77 (1:4). Марат Бикмаев, 86 (1:5).«Локомотив» 2018 йилги мавсумни Ўзбекистон чемпиони сифатида Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида ўтказади. ОФК Ўзбекистонга 1+2 квотасини ажратган бўлиб, 1 та аниқ йўлланма айнан «темирйўлчилар»га насиб қилди. Саралашга йўлланма берувчи қолган икки квотадан бирини «Насаф» ютиб олди. Яна 1 таси Ўзбекистон Кубогининг финалидан кейин «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларидан бирига насиб қилади.
Изоҳ (0)