Зимбабве президенти Роберт Мугабе мамлакатнинг ҳукмрон партияси бўлмиш «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти» ҳаракати раҳбарлигидан четлатилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу борада партия вакилларидан бири баёнот берди.
Партия раислигига Эммерсон Мнангагва тайинланди.
19 ноябрь куни Мугабе мамлакат ҳарбий қўмондонлиги вакиллари билан учрашган эди. Бунга қадар ОАВ Зимбабве президенти мамлакатни тарк этганини билдирган эди. Айни пайтда Роберт Мугабе қаердалиги номаълум.
Изоҳ (0)