«Москва-Сити» ресторанлар комплексининг бирида пневматик қурол орқали содир этилган отишма оқибатида олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» ўз манбасига таяниб хабар берди.
Жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага етказилган.
Нохуш ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида 30 киши ҳибсга олинган. «Москва-Сити»да содир бўлган отишма сабабли салкам 30 киши қўлга олинди, ҳозирда улар сўроқ қилинмоқда», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари можаро иштирокчилари ва гувоҳларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)