Ер юзи аҳолисининг деярли ҳар тўртдан бири давлат хизматлари бўйича мурожаат этганда пора берган. Бу ҳақда Transparency International халқаро ташкилотининг дунё коррупцияси барометри ҳақидаги ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Рекорд кўрсаткич Яманда қайд этилди: бу ерда респондентларнинг 77 фоизи коррупция ҳолатларига дуч келган. Кейинги қаторларда Ҳиндистон (69 фоиз), Вьетнам (65 фоиз), Мексика (51 фоиз), Миср (50 фоиз), Судан ва Марокаш (48 фоиз) қайд этилди.
Украинада бу кўрсаткич 38, Россияда эса 34 фоизни ташкил этди.
Сўровда иштирок этганлар полициячилар ва расмийларнинг сайланган вакилларини энг коррупцияга берилган тоифа деб топди. Респондентларнинг 36 фоизи уларнинг бу фикрига қўшилди.
Изоҳ (0)