Ичида Аргентина президенти Маурисио Макри бўлган вертолёт 17 ноябрь куни об-ҳаво ёмонлиги сабаб фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Telam агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Кучли шамол ва ёмғир бошланганида Макри ўзининг оиласи билан Чападмалал шаҳрига йўл олаётган эди. Майдонга амалга оширилган фавқулодда қўнишдан сўнг, вертолёт йўловчилари кортеж ёрдамида белгиланган манзилга етиб олди.
Воқеа натижасида ҳеч ким зарар кўрмади.
Изоҳ (0)