• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЮНЕСКО: Дунё бўйича 264 миллион нафар бола мактабда ўқимайди

    ЮНЕСКОнинг «Таълимдаги ҳисобдорлик: мажбуриятлар бажарилиши» деб номланган ҳисоботида 128 та давлатнинг 2010 — 2015 йилларга оид статистик маълумотлари таҳлил этилган, деб хабар беради ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 264 миллион нафар бола мактабга қатнамаяпти, 100 миллиондан ортиқ ёш авлод вакиллари эса ўқишни билмайди. Жаҳон мамлакатларининг бор-йўғи 20 фоизида 12 йиллик бепул ва мажбурий таълим ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган.

    Таъкидланишича, таълим соҳасидаги натижалар ҳар бир давлат ўз мажбуриятларини қандай бажариши билан боғлиқ. Сифатли таълимга эришиш биргаликдаги вазифа ҳисобланади. Маъруза таълимнинг тўлақонли, адолатли ҳамда сифатли бўлиши йўлида ҳукумат, мактаб, ўқитувчи, ота-оналар, халқаро ташкилотлар ва хусусий тузилмаларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш механизмларини қамраб олган.

    Ҳисоботда келтирилишича, 2010 — 2015 йилларда дунёдаги болаларнинг 83 фоизи бошланғич, 69 фоизи ўрта, 45 фоизи эса катта синфни тамомлаган. Маърузада ўғил-қизлар жаҳон мамлакатларининг 66 фоизида бошланғич, 45 фоизида ўрта, 25 фоизида катта синфларда таълим олиш борасида тенг имкониятларга эга эканлиги ифодаланган.

    Болаларнинг мактабга қатнашида ота-оналарнинг масъулияти беқиёс. Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларида мактабга бормаслик ҳолатларига қарши чоралар кўрилган. Мисол учун, бу бўйича энг катта жарималар Японияда (787 доллар), Болгарияда (556 доллар), Сербияда (441 доллар) белгиланган. Бельгия, Франция ҳамда Сингапурда эса қамоқ жазоси ҳам кўзда тутилган.

    Жаҳон мамлакатлари таълим тизимида қулай шарт-шароитлар яратишга ҳам ҳисоботда кенг урғу берилган. Хусусан, аксарият ривожланмаган давлатларда бошланғич мактаблар электрлаштирилмаган. Ҳисоботда белгиланган 148 та мамлакатдан 72 тасида бошланғич мактабларнинг 75 фоизга яқини ичимлик суви таъминотига эга, холос. Ўрганилган 137 та мамлакатдан 24 тасидаги мактабларнинг қарийб 50 фоизида энг оддий санитария шароитлари ҳам яратилмаган.

    ЮНЕСКОнинг таълимни мониторинг қилиш бўйича маърузасида ҳукуматлар мактаб ва ўқитувчилар ҳисобдорлиги тизимини ишлаб чиқиши, таълим муассасалари фаолиятини баҳолашда кескин чоралар қўлламаслиги зарурлиги таъкидланган. Чунки боланинг таълим олишига мактаб, оила, ҳукумат ҳамда жамият бирдек масъул бўлиши лозим.

    Дунё мамлакатларидаги маориф ишларини Ўзбекистон таълим тизими билан таққослаш Республика инсоннинг универсал ҳуқуқларидан бири — таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш борасида улкан натижаларга эришганини кўрсатади. Масалан, Ўзбекистонда 9,6 мингдан ортиқ умумтаълим мактаблари фаолият юритади, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар мактаб таълими билан тўлиқ қамраб олинган. Мактабнинг 9-синфини тамомлаган ҳар бир битирувчи академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, жорий йилдан бошлаб эса 10-синфларда таълимни давом эттиради.

    Ўзбекистонда беш мингга яқин мактабгача таълим муассасалари бўлиб, бир ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг 18 фоизи боғчаларга қамраб олинган. Ҳозирги кунда нодавлат болалар боғчалари ташкил этиляпти, мактабгача таълим сифатини тубдан ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил қилингани ҳам таълимнинг ушбу йўналиши давлат сиёсати даражасида эканлигининг яққол тасдиғидир.

    17.11.2017, 17:47   Изоҳ (0)   7425
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзачўлда янги корхона иш бошлади

    17.11.2017, 17:26

    МИБ бошланғич нархи 3,66 млрд сўм бўлган Lada автосалонини аукционга қўйди

    17.11.2017, 16:42

    ШҲТ бош котиби Абдулазиз Комиловни 70 ёшлик юбилейи билан табриклади

    17.11.2017, 16:31

    Шавкат Мирзиёев: Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш керак

    17.11.2017, 16:21

    Шавкат Мирзиёев: Ҳозирги кунда энг катта масала — бу ички ишлар тизимининг қуйи бўғинини мустаҳкамлашдан иборат

    17.11.2017, 16:01

    Шавкат Мирзиёев Сергели туманида фойдаланишга топширилган 55-сонли мактабга ташриф буюрди

    17.11.2017, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25

    Жиззахда фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни 500 млн сўмга сотишга уринди

    Ўзбекистон | 4 август, 18:15

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55

    Дубайда биринчи виртуал оила яратилди (видео)

    Дунё | 4 август, 17:45

    Улуғбек Қодиров 42 ёшда: актёр машҳурлик чўққисида нега АҚШга кетганди?

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:35

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Давлат бюджетига қайси солиқ тури энг кўп даромад келтираётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 4 август, 17:25

    “Челси” “Барселона”га Фермин Лопес учун Кристофер Нкункуни таклиф қилди

    Спорт | 4 август, 17:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.