Япония БМТ Хавфсизлик кенгашини БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ)нинг Суриядаги кимёвий ҳужумларни текшириш бўйича қўшма механизми ишини яна 30 кунга узайтиришга чақирди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгашида тергов комиссияси ишини узайтириш бўйича иккита — Америка ва Россия резолюцияси кўриб чиқилган эди. Америка лойиҳаси Россия томонидан блоклаб қўйилган, Россия резолюцияси эса етарлича овозларга эга бўлмаган эди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя шунда муроса таклиф қилиб, терговчилар ваколатлари 17 ноябрда тугаши туфайли қўшма механизм ишини техник узайтириш ҳақида қарор қабул қилишга чақирганди.
Изоҳ (0)