Оқ уй Камбоджа мухолифат партиясини тарқатиб юборгани муносабати билан уни «муайян чоралар кўрилиши» билан қўрқитди, деб ёзади «РИА Новости».
«АҚШ Камбоджа ҳукуматининг бош мухолифат партияси, Камбоджани қутқариш миллий партиясини тарқатиб юбориш қарори юзасидан чуқур хавотир билдиради. Бу қарор партиянинг ҳокимиятни ағдариш мақсадида тил бириктирганлиги ҳақидаги асоссиз ва сиёсийлаштирилган айбловларга асосланган», — дейилади АҚШ президенти матбуот котиби Сара Сандерс баёнотида.
Сандерс, шунингдек, Камбоджа ҳукуматини фуқаролар эркинликларини чеклашда, матбуотга босим ўтказишда ва 100 дан ортиқ мухолифатчининг сиёсий фаолиятини тақиқлашда айблади.
«АҚШ Камбоджа ҳукуматининг хатти-ҳаракатларига жавобан маълум чоралар кўради. Биринчи чора сифатида биз сайловлар ўтказиш бўйича Камбоджа миллий қўмитасини қўллаб-қувватлашни тўхтатамиз. Бу йўналишда давом этса, 2018 йилги сайловлар қонуний, эркин ёки ҳалол бўлмайди», — деди Сандерс.
Изоҳ (0)