Россиялик телебошловчи Андрей Малахов ўғил фарзандли бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Кеча соат 23:30 да телебошловчи Андрей Малахов ва унинг рафиқаси Наталья Шкулева ота-она бўлди. Улар 6 йилдан бери бирга ва туғилган ўғил бола уларнинг биринчи фарзанди», — дейилади хабарда.
Телебошловчининг ўзи эса болага ҳали исм танламагани, чақалоқ туғилганидан сўнг унинг феъл-атворига мос исм қўйишни режалаштирганини маълум қилган.
Изоҳ (0)