Саида тахаллуси остида ижод қилиб келаётган Светлана Сайдиева турмушга чиқди. Бу ҳақда MyDay хабар бермоқда.
Хонанданинг никоҳ тўйи Тошкент шаҳридаги «Яккасарой» ресторанида бўлиб ўтди.
Саидани табриклаш учун шоу-бизнес вакиллари ҳам ташриф буюрди.
Хонанда никоҳ маросимида икки хил келинлик либосида намоён бўлди. Маълумотларга қараганда, либослар Италиядан махсус келтирилган.
Келин образи устида таниқли визажист Лидия Андре ишлаган.
Изоҳ (0)