Польша ташқи ишлар вазири Витольд Вашчиковский «Польша радиоаси»га берган интервьюсида Варшава Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларини Россия газидан воз кечишга чақираётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, у республика Россия гази етказиб берилиши бўйича шартномани узайтирмаслигини маълум қилди. Шартнома 2022 йилда тугайди.
«Биз бошқа давлатларни, масалан, Хорватияни Адриатикада газ терминали қуришга, бу билан Европанинг ўша қисмини ва дунёнинг бошқа давлатларини газ билан таъминлашига чақирмоқдамиз. Бизда, шунингдек, Қўшма Штатлар билан техник ҳамкорлик дастури бор», — деди Витольд Вашчиковский.
Изоҳ (0)