«Ижтимоий фикр» маркази сўров ўтказиб, унинг якунларига кўра Ўзбекистон олдидаги уч асосий таҳдидни аниқлади. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Сўров натижаларига кўра, фуқаролар асосий таҳдид сифатида диний экстремизмни кўради — 64.1 фоиз респондентлар шундай фикрда. Диний экстремизм билан боғлиқ хавотир айниқса Фарғона (86.7 фоиз) ва Наманган (78.7 фоиз) аҳолисида кучли.
Сўровда иштирок этганларнинг 56.2 фоизи иккинчи асосий таҳдид деб ижтимоий соҳадаги муаммоларни — ишсизлик, қимматчилик ва паст турмуш даражасини айтди. Респондентларнинг 35.9 фоизи асосий муаммолар қаторида жиноятчилик ва наркомания тарқалишини айтиб ўтди.
Сўров Ўзбекистоннинг 12 вилоятида ҳамда Қорақалпоғистон ва Тошкентда ўтказилди. Унда жами минг киши иштирок этди, шуларнинг 41 фоизи эркаклар, 59 фоизи аёллардир.
Сўровда турли ёш категорияси вакиллари қатнашди. Энг қуйи ёш кўрсаткичи — 18 ёш.
Изоҳ (0)