Қозоғистоннинг Оқмола вилояти ҳокими Малик Мурзалин Сирдарё вилояти ҳокимлиги делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Мурзалин Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланиб бораётгани, бироқ ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини янада яхшилаш, минтақалар ўртасида воситачиларсиз маҳсулотлар етказиб берилишига эришиш ва саноат соҳасида алоқаларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаров самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва келгусида биргаликдаги ишлаб чиқариш юзага келишига умид билдирди.
Томонлар икки минтақа ўртасида иқтисодиёт, савдо, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Изоҳ (0)