Тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари етакчилари Александр Захарченко ва Игорь Плотницкий Россия президенти Владимир Путин билан Киев билан асирларни айирбошлаш ғоясини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Путин суҳбатдошларига Медведчукнинг иккала томонда ҳам тутиб турилаётган шахслар билан катта кўламли айирбошлаш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаганини айтди», — деди у.
Песковнинг сўзларига кўра, Захарченко ва Плотницкий «умуман олганда бу ташаббусни қўллаб-қувватлади», аммо ушбу масаланинг Киев вакиллари билан қўшимча кўриб чиқилиши зарурлигига эътибор қаратди.
Аввалроқ «Украина танлови — халқ ҳуқуқи» ҳаракати етакчиси Виктор Медведчук Путин билан учрашувда асирларни алмашиш таклифини билдирган эди.
Изоҳ (0)