The New York Times нашри ўз мақоласида Қримни «баҳсли ҳудуд» сифатида белгилагани ва уни Россия билан бир хил рангда штрихлаб чиққани, аммо шу билан бирга, ярим оролнинг Украина билан чегарасини нуқтали чизиқ билан чизиб қўйгани сабабини тушунтириб берди, деб ёзади «Газета.ru».
NYT вакили Дэниэль Роадеснинг сўзларига кўра, нашр харитада баҳсли ҳудудларни тасвирлашда «кетма-кетлик сиёсати»га риоя қилади.
«Бизнинг фикримизча, харита ва бизнинг мақоламиз Қримдаги вазиятни аниқ-равшан тасвирлаб берган», — дея аниқлик киритди у.
Роадес таъкидлашича, мақолада Қрим баҳсли ҳудуд сифатида яққол белгилаб қўйилган.
«Мазмун нуқтаи назаридан ёндашув ҳеч қандай тарзда Россия позициясини қабул қилишни билдирмайди. Ва агар ҳудуднинг мақоми ва келажаги устида баҳс олиб борилмаётганида, биз бу мақолани ёзиб ўтирмаган ҳам бўлардик», — дея хулоса қилди у.
Изоҳ (0)