Ўзбекистон Украина бозорига мева-сабзавотлар етказиб беришни икки баробар оширишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Украина савдо тармоқлари вакилларининг Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган халқаро мева-сабзавот ярмаркаларида иштирок этиши, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси мунтазам ташкиллаб келаётган ишбилармонлар учрашувлари шундай натижа учун асос бўлди.
Жумладан, яқинда бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича Silpо, LeSilpо ва «АTБ» супермаркетларига Ўзбекистондан мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан келишувларга эришилди.
LeSilpo супермаркети бошқарувчиси Галина Дрейтга кўра, ўзбек маҳсулотлари келтирилиши бошланганидан сўнг харидорлар рақибларини биологик хусусиятлари ва таъм сифати билан ортда қолдирадиган экологик тоза маҳсулот сотиб олаётганларини англаб етди.
Изоҳ (0)