Маҳмуд Содиқов Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Маҳмуд Содиқов 2016 йилнинг 13 октябрь куни молия вазири лавозимини тарк этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари этиб тайинланган эди.
У иш фаолияти давомида Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими иқтисодчиси, Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ва Амударё тумани молия бўлими мудири лавозимларида ҳам ишлаган.
Изоҳ (0)