Россиянинг Екатеринбург шаҳрида «Урал» футболчилари ва «Автомобилист» хоккейчилари ўртасида хайрия ўйини бўлиб ўтди. Спортчилар матчни муз устида ўтказди ва этик кийиб ўйинга тушди, деб ёзмоқда TJournal.
«Уралец» аренасида бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида копток ёрдамида хоккей ўйналди. Унда «Автомобилист» жамоаси 5:1 ҳисобида ғолиб чиқди. Иккинчи бўлимда бўлиб ўтган футбол баҳсида «Урал» 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндан тушган 488 минг рубль «Эверест» номли мактаб-интернатга йўналтирилади. У ерда болалар фалажи касаллиги ташхиси қўйилган болалар таълим олади. Бу маблағлар ҳисобига спорт майдончаси қуриш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)