Голливуд актёри Билл Мюррей Чарлстон шаҳрида маҳаллий эстрада гуруҳи The SteelDrivers’нинг концертига сотувда бўлган барча чипталарни сотиб олди ва уларни навбатда турган одамларга тарқатди. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
Чарлстонда истиқомат қиладиган актёр маҳаллий аҳоли учун афсонага айланган. Ушбу шаҳарда яшовчи ҳар бир кишининг актёр билан боғлиқ ўз тарихи бор.
Мюррейнинг энг севган қилиқларидан бири—ўзгаларга тегишли картошка фрини ўғирлаш. Кўпчилик актёр уларнинг идишидан картошка фри ўғирлагани ҳақида гапириб берган. Бу ҳолат 2016 йилда фотосуратга муҳрланган.
Шунингдек, Мюррей нотаниш инсонларнинг тўйларига ташриф буюришни ва шаҳарда кичик қизил мотоциклда сайр қилишни ёқтиради.
Изоҳ (0)