Россиялик боксчи Вячеслав Лапшин Сурияда ИШИД учун жанг қилаётган пайтда ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Хабарда қайд этилишича, боксчи 2016 йилнинг март ойида ҳалок бўлган. Бироқ бу ҳодиса ҳақида эндигина маълум қилинган.
Спортчининг синглиси Руфинанинг айтишича, Лапшин 15 йил олдин ислом динини қабул қилган. Унинг оила аъзолари бу ҳолатни босиқлик билан қабул қилган.
Лапшин 1981 йилнинг 21 июнь куни туғилган. У профессионал боксда(2005—2009 йилларда) тўққизта жанг ўтказган. Боксчи улардан бештасида ғалаба қозонган, учтасида мағлубиятга учраган, биттасини дуранг билан якунлаган.
Лапшин 2006 йилда кичик Олимпиада ўйинлари ғолиби ва Россия чемпиони бўлган.
Изоҳ (0)