Доҳа билан дипломатик алоқаларни узган Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср инқироздан чиқиш йўлларини излаш ниятида эмас. Бу ҳақда Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Таний Al Jazeera телеканали эфирида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қамал ташаббускори бўлган давлатлар инқирозни бартараф этиш ниятида эмас. Тийилиш ва манфаатларни ҳурмат қилиш сиёсатига изчил амал қилдик, бироқ улар вазиятдан чиқиш режасини кўзда тутмай, бизга қарши халқаро ташвиқотни бошлади», — деди Қатар амири.
Ал-Таний воситачилик уринишлари учун Кувайт амири Сабоҳ ас-Сабоҳга миннатдорлик билдирди. Расмий Доҳа «суверенитет ва ўзаро ҳурматга риоя этилган тақдирда» қўшни давлатлар билан келишмовчиликларни бартараф этишга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)