Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган 32 уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
32 оилага мўлжалланган иккита 2 қаватли уй «Жавоҳир Фарҳод ҳамкор сервис» хусусий корхонаси қурувчилари томонидан бунёд этилди.
«Янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган 2 хонали уйлардан бирига эга бўлганимдан хурсандман. Уйимизда барча қулайлик мужассам. Табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, иситиш тизими бекаму кўст ишламоқда», — дейди Наргиза Эсонбоева.
Хабар беришларича, Мирзаобод тумани ҳокимлиги томонидан уй тўйига атаб дастурхон ёзилган.
Изоҳ (0)