Ўзбекистон банклари 2017 йил сентябрь ойи бошида конвертация очилгандан буён 1,5 миллиарддан зиёд АҚШ доллари сотиб олди, дея хабар бермоқда UZ24.
Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, мазкур сумманинг 644 миллиони валюта айирбошлаш шохобчалари орқали аҳолидан, 915 миллион доллар эса экспортчилардан сотиб олинган.
«Газета.uz»нинг аниқлик киритишича, конвертация очилгунига қадар экспортчилар ҳар ой мажбурий тарзда ўртача 172 миллион долларни банкларга сотар эди.
Қайд этишларича, сентябрь бошидан бери валюта биржаси орқали юридий шахсларга 1,76 миллиард доллар сотилган.
Изоҳ (0)