Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшнисиникига ўғриликка тушган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
Шайхонтоҳур туманида 13 ноябрь куни соат 12:15 да 1985 йилда туғилган муқаддам судланмаган уй бекаси, Жарариқ мавзеси 7-уйда яшовчи А.Ш 1987 йилда туғилган шу мавзеда яшовчи М.Днинг уйига калит танлаш йўли билан ўғрилик қилиш мақсадида кирган вақтида жабрланувчи томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Шга нисбатан Шайхонтоҳур туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 2-қисми билан жиноий иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)