Фарғона вилояти Бешариқ тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Бешариқ Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Давомат» тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
Тадбир давомида коллежнинг 2-босқич ўқувчи 2000 йилда туғилган А.Ш мунтазам равишда коллежга ўқув машғулотларига келмаётганлиги аниқланиб ушбу ҳолат юзасидан унинг отаси У.Дга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этиш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига юборилди.
Изоҳ (0)