Фарғона вилояти Бешариқ туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қиморбозлар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
14 ноябрь куни Бешариқ тумани ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Ҳапалак қишлоғида яшовчи фуқаро А.Мнинг қурилиши тугалланмаган уй-жойи текширилганида у ерда бир неча фуқаролар ўртага пул тикиб, қимор ўйнаётганлиги аниқланиб ушланди. Далилий ашё сифатида 120 000 сўм пул ва қарталар олинди.
Шунингдек, ўша куни Қўрғонча маҳалласида яшовчи Ю.Унинг яшаш хонадонида фуқаролар У.Ю, У.Р, Х.Н ҳамда Б.Н ўртага пул тикиб қимор ўйнаётганлиги аниқланиб ушланди.
Далилий ашё сифатида қарта ва пуллар олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)