14 ноябрь куни Тошкентнинг Шота Руставели ва Шаҳрисабз кўчалари ўртасидаги ажратувчи тўсиқлар олиб ташланди. UZ24 хабарига коʻра, Жанубий вокзалдан «Ойбек» метро бекатига қадар бўлган оралиқдаги ажратувчи металл тўсиқлар олиб ташланган.
Хабар беришларича, айни вақтда «Ойбек» метро бекатидан 6-туғуруқхонагача бўлган оралиқдаги тўсиқларни олиб ташлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Аввалроқ, июль ойида Навоий ва Шаҳрисабз кўчаларининг Ўрдадан 6-туғуруқхонагача бўлган қисмидаги, бундан аввалроқ — май ойида эса Мустақиллик шоҳ кўчасидаги ажратувчи тўсиқлар олиб ташланган эди.
Шаҳар маъмурияти ажратувчи тўсиқлар нима сабабдан ўрнатилиб, сўнг қандай асосда олиб ташланаётганига ҳозирга қадар бирор изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ (0)