«Доктор Веб» компанияси таҳлилчилари Android.RemoteCode.106.origin вируси бўлган тўққизта дастурни топди, деб ёзади «Лайфхакер». Уларни Google Play’дан 2,3 миллиондан зиёд фойдаланувчи юклаб олишга улгурган.
Улардан бирортаси ўрнатилса, троян шубҳали сайтларни очишни, у ердаги линкларга киришни, ресурсларга ташриф буюришлар сонини оширишни ва фойдаланувчининг шахсий маълумотларини ўғирлашни бошлайди.
Ёнишдан аввал вирус фойдаланувчи телефонидаги суратлар, контактлар ва амалга оширилган қўнғироқлар сонини текшириб чиқади. Агар сиз бу параметрлар бўйича тўғри келмасангиз, зараркунанда дастур ишга тушмайди.
Зарaрланган дастурлар рўйхати қуйидагича:
- Sweet Bakery Match 3 — Swap and Connect 3 Cakes 3.0;
- Bible Trivia 1.8;
- Bible Trivia — FREE 2.4;
- Fast Cleaner light 1.0;
- Make Money 1.9;
- Band Game: Piano, Guitar, Drum 1.47;
- Cartoon Racoon Match 3 — Robbery Gem Puzzle 2017 1.0.2;
- Easy Backup & Restore 4.9.15;
- Learn to Sing 1.2.
Изоҳ (0)