Samsung компанияси ортиқча шов-шувларсиз ўзининг янги ва энг бақувват Exynos 9810 чипини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У Snapdragon 845 билан бир қаторда бўлғуси Galaxy S9 флагманига ўрнатилиши мумкин.
Exynos 9810 янгиланган график процессор ва 1 Гб LTE-модемга эга бўлади, у дунёда биринчи бўлиб 6CА форматини (алоқа операторлари агрегациясининг) қўллаб-қувватлашни таъминлайди. Модем 1,2 Гбит/сония тезлигида ишлаб, Samsung’нинг 5G-тармоқларга тайёргарлиги доирасида ахборотнинг анча барқарор юкланишини таъминлайди.
Galaxy S9 АҚШ учун 7 нанометрли Snapdragon 845, Европа ва Россия учун 10 нанометрли Exynos 9810 чипи билан чиқарилади.
Изоҳ (0)