Америка юрак ассоциацияси (АҚШ кардиологик илмий жамияти) йиғилиши чоғида олимлар тақдим этган ҳисоботда 12 ёшли болаларни юрак-ўпка реанимациясига ўргатиш таклиф этилди. Бу ҳақда EurekAlert! портали маълум қилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, олтинчи синф ўқувчилари билвосита юрак массажини қила олиши маълум бўлди.
Тадқиқот давомида 160 нафар бола бир неча гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига реанимацион комплекс, шу жумладан, оғиз билан нафас бериш ўргатилди. Биринчи — назорат гуруҳи мактаблар учун тайёрланган видеороликни кўриб, у орқали тўғри реанимацион чоралар кўриш тартиби билан танишди.
Иккинчи гуруҳга ролик намойиш этилиб, дақиқасига тегишлича юрак уришини акс эттирадиган мусиқа қўйиб берилди. Учинчи гуруҳ аъзолари видео намойишидан сўнг билимларини мустаҳкамлаш учун компьютер ўйинига таклиф қилинди. Назарий қисмдан сўнг ҳар бир бола манекенларда олинган билимларни амалиётда текширди.
Тажриба якунига кўра маълум бўлишича, болаларнинг кўпчилиги, ўргатиш методидан қатъий назар, комплексни ўзлаштирган. Аммо мусиқа ва видеоўйин билан билимини мустаҳкамлаган гуруҳда кўкрак қафасига босиш частотаси назорат гуруҳидагидан яхшироқ эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)