Хитойнинг интернет-савдо билан шуғулланувчи Alibaba холдинги учувчисиз учадиган аппаратлардан жўнатмаларни етказиб беришда фойдалана бошлади, деб ёзади «Hi-Tech Mail.ru».
31 октябрь куни учта дрон оғирлиги 12 килограмм келадиган олтита қутини Путянь шаҳридан Мэйчжоу оролига етказиб берди. Парвоз кучли шамол шароитида тўққиз дақиқа давом этди.
Жўнатмаларни етказиб берувчи дронлар Alibaba холдинги таркибига кирувчи Cainiao логистика компанияси ва Rural Taobao савдо платформаси ҳамда яна бир Хитой технологик компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Дронларнинг ҳар бири етти килограммгача юкни кўтара олади. Улардан сархил маҳсулотлар ва тиббий воситаларни тезда етказиб беришда фойдаланиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)