Apple компанияси хабарлар алмашиш учун мўлжалланган iMessage дастури орқали пул кўчириб ўтказиш сервисини бета-режимда ишга туширди. Бу ҳақда TechCrunch нашри хабар берди.
Сервис Apple Pay Cash деб аталади, у iOS 11.2 beta 2 фойдаланувчилари ўртасида маблағларни бевосита кўчириб ўтказиш имконини беради.
Хабар қилинишича, фойдаланувчилар, шунингдек, хабарлар ёрдамида пул маблағи олиш учун сўров ҳам юбориши мумкин. Маблағ фойдаланувчининг Apple Pay’га қўшилган картасидан тушади.
Изоҳ (0)